Спорт | 10:00 / 20.01.2019
10800
4 дақиқада ўқилади

«Реал» турнир жадвалидаги рақобатчини енгиб, учинчи ўринга кўтарилди

Фото: David S. Bustamante/Soccrates/Getty Images

Испания чемпионатининг 20-турида «Реал» турнир жадвалидаги тўғридан-тўғри рақобатчиси «Севилья»ни қабул қилди. Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисоб 78-дақиқада Каземиронинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси билан очилди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Лука Модрич «Реал»нинг ғалабасини мустаҳкамлади.

Бу ғалаба «Қироллик клуби» учун Примерада қаторасига иккинчи ўйиндаги ғалаба бўлди.

Эндиликда «Реал» очколари сонини 36тага етказди ва турнир жадвалида «Севилья»ни (33) қувиб ўтиб, учинчи ўринга кўтарилди.

Кейинги турда «Реал» «Эспаньол» меҳмони бўлади. Ўйин 27 январга белгиланган. «Севилья» 26 январь куни «Леванте»ни қабул қилади.

«Атлетико» эса бу турда «Уэска» майдонига сафар қилиб, 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Кокенинг узатмасидан кейин Лукас-Франсуа Эрнандес ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда мадридликлар клуби сафида Сантьяго Арьяс ва Коке биттадан гол уришди, икки голга ҳам Антуан Гризманн ҳаммуаллифлик қилди.

Эндиликда «Атлетико» 41 очко тўплаган ҳолда чемпионат турнир жадвалида иккинчи ўринни мустаҳкамлади, Симеоне шогирдлари энди пешқадам «Барселона»ни 2 очколик фарқ билан таъқиб этмоқда. Каталонияликлар 20-тур ўйинини бугун «Леганес»га қарши ўтказади. «Уэска» 11 очкоси билан 20-ўринда қолмоқда.

Кейинги турда «Атлетико» «Хетафе»ни қабул қилади, «Уэска» «Реал Сосьедад» меҳмони бўлади, бу ўйинлар мос равишда 26 ва 27 январь кунлари ўтказилади.

Бу турда «Сельта» «Валенсия»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Сельта» ҳимоячиси Нестор Араухо 40-дақиқада Брайс Мендеснинг пасидан кейин ҳисобни очганди. Иккинчи бўлим ўрталарида «Валенсия» ҳужумчиси Ферран Торрес ҳисобни тенглаштирди, 84-дақиқада Родриго «кўршапалаклар» жамоасига ғалаба келтирган голни урди.

Эндиликда «Валенсия» 26 очко тўплаган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилган, «Сельта» 21 очко билан — 17-ўринда қолган.

Испания чемпионати
20-тур
Реал Мадрид – Севилья 2:0
(0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 78 Каземиро, 2:0 – 90 Модрич.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Регилон, Модрич, Каземиро, Себальос (Вальверде, 88), Васкес (Иско, 77), Бензема, Винисиус Жуниор.
Севилья – Вацлик, Навас, Каррису, Кьер, Гомес, Эскудеро (Сальватьерра, 86), Сарабия, Банега, Васкес, Бен-Йеддер (Промес, 71), Андре Силва (Мунир, 75).
Огоҳлантиришлар: Каррису (30), Банега (54), Каземиро (61), Себальос (65), Кьер (85).

Уэска – Атлетико 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 31 Люка Эрнандес, 0:2 – 52 Арьяс, 0:3 – 71 Коке.
Уэска – Сантамария, Мирамон, Инсуа, Эчейта, Пулидо, Мусто (Эррера, 70), Эрнандес (Алекс Гальяр, 61), Ривера (Авила, 53), Гомес, Феррейро, Гальего.
Атлетико – Облак, Арьяс, Хименес, Годин, Люка Эрнандес (Монтеро, 86), Лемар (Хоакин Муньос, 90), Парти, Родри Эрнандес, Коке (Мольехо, 72), Гризманн, Корреа.
Огоҳлантиришлар: Эчейта (24), Хименес (62), Корреа (64), Гальего (68).

Сельта – Валенсия 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 40 Араухо, 1:1 – 71 Ферран Торрес, 1:2 – 84 Родриго.
Сельта – Бланко, Мальо, Ронкалья, Араухо, Жунка, Лоботка (Бельтран, 89), Хосабед, Буфаль (Мор, 71), Браис Мендес, Систо (Юльсагер, 82), Макси Гомес.
Валенсия – Нето, Пиччини, Гарай, Габриэл, Гайя, Солер (Ферран Торрес, 61), Парехо, Коклен (Васс, 79), Черышев (Гамейро, 61), Санти Мина, Родриго.
Огоҳлантиришлар: Хосабед (11), Солер (42), Габриэл (42), Браис Мендес (58), Мальо (76), Ферран Торрес (80), Ронкалья (90).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид