Спорт | 12:10 / 21.01.2019
17253
2 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги анонси. Ўзбекистон Австралияга қарши ва бошқа ўйинлар

Бугун, 21 январь куни Осиё Кубогида нимчорак финал доирасида яна 3та ўйин бўлиб ўтади.

Куннинг биринчи учрашуви гуруҳ босқичида Ўзбекистонга гуруҳдош бўлган ва биринчи ўринни эгаллаган Япония терма жамоаси ҳамда E гуруҳида Қатардан ортда қолиб, иккинчи бўлган Саудия Арабистони ўртасида кечади. Бу ўйин маҳаллий вақт билан соат 15:00да (Тошкент вақти билан соат 16:00да) бошланади. Бу жуфтлик ғолибини кейинги босқичда Вьетнам кутмоқда. Чорак финал ўйини 24 январь куни бўлиб ўтади.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган учрашувда Австралияга қарши майдонга тушади. Ўйин Ал-Айн шаҳридаги «Халифа бин Зайд» стадионида маҳаллий вақт билан соат 18:00да (Тошкент вақти билан соат 19:00да) бошланади.

Гуруҳ босқичида Ўзбекистон F гуруҳида иштирок этиб, Япониядан кейин иккинчи ўринни олган, Австралия эса B гуруҳида Иорданиядан ортда қолган ва иккинчи ўрин билан плей-оффга чиққан. Бу жуфтлик ғолиби чорак финалда, 25 январь куни БАА-Қирғизистон жуфтлиги ғолиби билан беллашади.

Куннинг учинчи ўйини эса турнир мезбонлари Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Қирғизистон ўртасида кечади. Учрашув 22:00 да бошланади. БАА гуруҳ босқичини А гуруҳида ўтказиб, 5 очко билан 1-ўринни эгаллаганди. Қирғизистон эса C гуруҳидан учинчи ўрин билан плей-оффга чиққан. Юқорида айтилганидек, бу жуфтлик ғолиби чорак финалда Ўзбекистон ва Австралия жуфтлигида ғолиб бўлган жамоага қарши ярим финал йўлланмаси учун майдонга чиқади.

Мавзуга оид