Жаҳон | 22:54 / 21.01.2019
11483
1 дақиқада ўқилади

Россия АҚШнинг ракета шартномасидан чиқишини тан олмаслигини билдирди

Фото: globallookpress.com

Россия АҚШнинг ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиш ҳақидаги қарорини тан олмайди. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.

«Бу ҳаракатни юридик жиҳатдан ҳеч нарсага арзимайди деб ҳисоблаймиз»,- деди у. Унинг фикрича, шартномани сақлаб қолиш, муаммо ечимини эса ўзаро музокаралар йўли билан излаш керак.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳозирда ушбу шартнома мажбуриятларидан озод бўлиш учун баҳона қидирмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йил октябрда шартномадан чиқиш нияти ҳақида маълум қилганди. Кейинроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Россияни шартномага риоя қилмаётганликда айблади.  

Шартномага кўра, томонларга 500дан 5,5 минг километргача мўлжалланган ерусти баллистик ва қанотли ракеталарга эга бўлиш тақиқланади.

Мавзуга оид