Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Боатенгни трансфер қилди
Фото: FC Barcelona
«Сассуоло» яримҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг расман «Барселона» аъзосига айланди.
Каталонияликлар клуби 31 ёшли ганалик футболчи трансфери ҳақида эълон қилган. «Барса» Боатенгни мавсум якунида 8 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олган.
Футболчининг ярим йиллик ижараси учун каталонияликлар 2 миллион евро тўлашган.
Боатенг ўз фаолияти давомида «Милан» ва «Шальке-04» каби клублар сафида муваффақиятли тўп сурган. У шунингдек, турли йилларда «Ҳерта», «Тоттенҳэм Ҳотспур», «Боруссия» Дортмунд, «Портсмут», «Лас-Пальмас» ва «Айнтрахт» каби клублар аъзоси ҳам бўлган.
Жорий мавсумда у А Серияда 13 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол урган ва бир голга узатма берган.