15:33 / 23.01.2019
5175

2018 йилда хусусий секторга 842 та давлат активи сотилди

Фото: Pinterest

2018 йилда хусусий секторга 842 та давлат активи 113,6 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси ҳисоботида айтилади.

Шундан 498 таси 670,0 млрд сўм, 187,1 млн доллар миқдорда инвестиция киритиш ва 15,5 мингта янги иш ўринларини яратиш шарти билан «ноль» харид қийматида сотилган.

Ҳаммаси бўлиб инвесторлар 814,4 млрд сўм ва 792 минг доллар миқдорида, 18,4 мингта янги иш ўринлари яратиш мажбуриятини олди.

Ҳисобот даврида жами бўлиб 21842 та корхона ва муассасалар рўйхатга олинди, шундан 1908 таси давлат ташкилотлари ҳамда 19934 таси муассаса ва идоралар. 22,1 мингта бино ва иншоотлар ижарага берилди, 40,3 мингта иш ўринлари яратилди.

Давлат мулки объектларини ижарага беришдан жами 135,0 млрд сўм маблағ тушди, шундан 32,6 млрд сўм маҳаллий бюджетларга йўналтирилди.

Top