19:57 / 24.01.2019
8618

Урганчда патруль-пост хизматининг мунтазам масканлари ўрнатилмоқда

Урганч шаҳрининг марказий кўчалари, сайилгоҳлари ва даҳаларида патруль-пост хизматининг мунтазам масканлари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Яқин атрофга ўрнатилган кузатув камералари орқали ҳудудни бевосита кузатиб, таҳлил этиб бориш, бирор хавф-хатар ёки ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, ҳодиса жойига зудлик билан ИИБ ходимларининг етиб боришини таъминлаш бу масканларни ўрнатишда асосий мақсад қилиб белгиланган.

Масканнинг деворларида ҳудудий ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг телефон рақамлари қайд этилган, бу жиноят ва ҳодисалар тўғрисида фуқароларнинг ички ишлар органларига телефон орқали ҳам мурожаат қилиши учун имконият туғдиради. Бу масканларда ИИБ ходимларини кечаю-кундуз фаолият олиб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратилган.

Яқин кунларда Урганч шаҳрида патруль-пост хизматининг бу каби масканларидан ўнтасини ўрнатиш режалаштирилган.

Top