Спорт | 03:19 / 25.01.2019
12145
1 дақиқада ўқилади

Англия лигаси кубоги. "Челси" пенальтилар сериясида "Тоттенҳэм"ни енгиб, финалга чиқди

Фото: AP

Англия лигаси кубоги яримфиналининг навбатдаги жавоб ўйини бўлиб ўтди. 

Илк ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган "Челси" ўз майдонида "Тоттенҳэм"ни қабул қилди. Учрашувнинг асосий вақти 2:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган "Челси" финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа финалда "Манчестер Сити" билан куч синашади. 

Англия лигаси кубоги. Яримфинал. 

Жавоб ўйини

Челси – Тоттенҳэм 2:1 (2:0, 0:1, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 4:2

Голлар: 1:0 – 27 Канте, 2:0 – 38 Азар, 2:1 – 50 Льоренте.
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Эмерсон, Давид Луиз, Канте, Баркли (Ковачич, 81), Педро (Виллиан, 76), Жоржиньо, Азар, Жиру.
Тоттенҳэм – Гассанига, Орье, Вертонген, Дэвис (Роуз, 33), Алдервейрелд, Сиссоко (Санчес, 80), Эриксен, Дайер, Уинкс, Ламела, Льоренте (Лукас Моура, 68).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 4:2.

Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (53), Канте (56), Аспиликуэта (66), Сиссоко (73).

Биринчи учрашув: 0:1.

Мавзуга оид