Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:13 / 25.01.2019
3326
1 дақиқада ўқилади
Мексикадаги қувур портлаши қурбонлари 109 нафарга етди
Фото: REUTERS
Мексикада ёнилғи қувурида юз берган портлаш қурбонлари сони 109 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Хорхе Алькосер маълум қилди.
Аввалроқ қурбонлар сони 107 нафарни ташкил қилаётгани маълум қилинган.
Портлаш 18 январда Идалго штатидаги йирик қувурдан юзлаб одамлар ёнилғи ўғирлаётганда юз берган. Мексиканинг Pemex давлат нефть компанияси портлаш қувурнинг ноқонуний кесилиши оқибатида юз берганини тасдиқлаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш