Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Мадуронинг телефон мулоқоти тафсилотлари ошкор этилди
Россия етакчиси Владимир Путин ва Венесуэла президенти Николас Мадуро ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида Венесуэлани молиявий ёки ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинмади. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков маълумот берган. Унинг сўзлари 25 январь, жума куни ТАСС томонидан келтирилди.
Икки етакчи ўртасидаги мулоқот бир кун олдин бўлиб ўтди. Путин Мадурога кескинлашган ички сиёсий вазиятда қўллаб-қувватлаши ҳақида айтган. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, муаммога ечимни тинч мулоқот йўли билан излаш лозим, ҳар қандай ташқи аралашув эса халқаро ҳуқуқ нормаларига зиддир. Мадуро ҳамкасбига ушбу вазиятдаги принципиал позиция учун миннатдорчилик билдирди.
Шу куни Кремль Венесуэлада олий ҳокимиятни эгаллашга бўлган уринишни қоралаб чиқди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам шунга ўхшаш баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадуро ваъда бергани, АҚШ эса ҳарбий аралашувни истисно этмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026