Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Сороснинг Си Цзиньпин ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди
Фото: REUTERS
ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин америкалик миллиардер ва молиячи Жорж Сороснинг сўзларига муносабат билдирди, у Хитой етакчиси Си Цзиньпинни «очиқ жамиятларнинг энг хавфли рақиби», деб атаганди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, идора ушбу баёнотдан хабардор. Чуньиннинг қайд этишича, «ким эшикларни очаётгани ва йўлларни қураётганини» ҳамма яхши билади.
«Қора рангни оқ ранг сифатида кўрсатувчи алоҳида шахсларнинг баёнотида фактлар сохталаштирилмоқда, улар умуман маъносиз ва ҳатто раддияга ҳам лойиқ эмас», - деди Чуньин.
Унинг умид билдиришича, Қўшма Штатлар Хитой томонини холис ва ҳаққоний баҳолайди.
Эслатиб ўтамиз, Сороснинг таъкидлашича, Хитой дунёдаги ягона авторитар режим эмас, бироқ айнан шу давлат, унинг фикрича, «технологик жиҳатдан энг бой, энг кучли ва энг илғордир». Унинг қайд этишича, сунъий идрок соҳасидаги Хитой ишланмалари «авторитар режимга фойда олиш»га ёрдам бермоқда.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026