09:09 / 26.01.2019
3676

Дилшод Ахатов Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко билан учрашди. 

ТИВ хабарига кўра, Р.Василенко атроф-муҳит ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» юқори даражадаги конференциясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган.

Учрашув чоғида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан, жумладан халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида фикр алмашилди, дейилади хабарда.

Top