19:27 / 26.01.2019
13892

Ямандаги исёнчилар Саудия Арабистони ҳарбийларига ракета зарбасини берди

Ямандаги "Ансор Аллоҳ" (хусийлар) исёнчилар ҳаракати Саудия Арабистони жанубидаги ҳарбий объектларга ракета зарбаси берди. Бу ҳақда Almasirah телеканали хабар қилди.

Маълумотларга кўра, хусийлар Яман ҳудудидан Жизон вилоятидаги ҳарбийлар жойлашган нуқталарга "Бадр-1" туридаги баллистик ракетани йўллаган. Ракета мўлжалга етиб борган ва Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция ҳарбийлари орасида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар бор.

Яманда 2014 йил августдан буён ҳукумат кучлари ва хусийлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Top