Евроиттифоқ Гуайдо ҳукуматини тан олишга тайёрлигини билдирди
Агарда яқин кунлар ичида Венесуэлада президент сайлови бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилинмаса, Европа иттифоқи миллий ассамблея раиси Хуан Гуайдони мамлакатнинг вақтинчалик президенти сифатида тан олишга тайёр, дейилади Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг баёнотида.
Қайд этилишича, "ўтган йил май ойида Венесуэлада бўлиб ўтган президент сайловларини эркин, адолатли ва ишончга лойиқ деб ҳисоблаб бўлмайди".
"Мамлакатга зудлик билан ҳақиқатан ҳам Венесуэла аҳолиси иродасини ифода этадиган ҳукумат керак", дейилади баёнотда.
Буюк Британия, Германия, Франция ва Испаниядан сўнг Нидерландия ҳам саккиз кун ичида Венесуэлада президент сайлови бўлиб ўтиши эълон қилинмайдиган бўлса, Гуайдони мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб тан олишини маълум қилганди.
Айни пайтгача АҚШ, Бразилия, Канада, Аргентина, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Ҳондурас, Панама, Парагвай, Перу, Грузия, Албания ва қатор давлатлар Гуайдони вақтинчалик давлат раҳбари деб тан олди.
Мавзуга оид
13:02 / 06.01.2025
2025 йилда ЕИ-Марказий Осиё етакчиларининг биринчи саммити бўлиб ўтади
14:41 / 02.01.2025
ЕИ Трампнинг бож тўловини ошириш ҳақидаги таҳдидига тайёр - Тобиас Линднер
14:38 / 02.01.2025
Венгрия ЕИдан миллиардлаб евро дотация олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
00:20 / 02.01.2025