Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: толиблар қамоқхонасидан ИШИДнинг 40 нафар раҳбари қочиб кетишди
Эроннинг Tasnim агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар беришича, икки ҳафта муқаддам Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати назоратида бўлган қамоқхонадан ИШИД террорчи гуруҳининг 40 нафар раҳбари АҚШ қўшинлари ёрдамида қочиб кетишган.
Агентликнинг билдиришича, қамоқдагиларни қутқариш бўйича махсус операция Афғонистон шимоли шарқидаги Бадғис вилоятида ўтказилган.
Бу хабарни Бадғис вилояти кенгаши раҳбарининг ўринбосари Абдулла Афзалий тасдиқлагани хабар қилинмоқда.
Аввалроқ АҚШ ва “Толибон” вакиллари Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетиш бўйича лойиҳага келишиб олишгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:00 / 03.06.2026