Light | 23:40 / 28.01.2019
36555
2 дақиқада ўқилади

18 та нарса: буни фақат Исландияда учратасиз

Исландия — Атлантика океанининг шимолий қисмида жойлашган орол. Давлат номи «музлар мамлакати» тарзида таржима қилинса ҳам аслида бу ердаги табиат хилма-хил ва сеҳрли. Бироқ Исландияни нафақат ерларининг чиройи, балки майсали уйлар, ҳазилкаш полиция ва ёқимли светофори учун ҳам ёқтириб қоласиз.

Исландия учун кундалик ҳаётнинг одатий қисмига айланган, бироқ бизни ҳайратга соладиган нарсаларни тўплаб, эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

Исландия авиакомпаниясининг бортидаги мана бу сув шишаси айсберг кўринишида ишланган

Бу Шимол ёғдуси дунёдаги энг бетакрор ҳодиса эканлиги сабаб бўлса керак

Исландлар — ватанпарвар халқ

Рейкьявикда аёл-қурувчиларни ёдга солувчи белгилар ҳам бор

Умуман олганда бу ерда турлича белгилар бор

Акюрейри шаҳри светофорлари ақл бовар қилмас даражада ёқимтой

Бу ердаги зебралар турли кўринишда

Чиқинди солинадиган идишларда қайта ишланадиганлари учун бўлмалар бор

Бу ерда McDonald’s йўқ: сўнггиси 2009 йилда ёпилган. Бу эса у ерда сотилган сўнгги чизбургер ва фри картошкаси

Мовий ранг кўзли отни кўрганмисиз? Исландияда бунинг ҳам иложи бор

Тошлар — Исландиянинг диққатга сазовор буюмларидан. Масалан, мана буниси ижарага олинган уйлардан бирида осилган

Машҳур меҳмонхона тармоқларидан бирида ишлайдиган мушукча

Мамлакат тангаларида бу ерда яшайдиган денгиз мавжудотлари акс эттирилган

Исландиянинг жанубий қисмида геотермал ҳудудлар бўлиб, у ерда нонлар ердаги ўраларда ёпилади

Исландияда яшил ранг томларни ҳамма ерда учратиш мумкин

Жиноятчилик кўрсаткичи жуда паст, маҳаллий полициянинг инстаграми эса жуда ёқимли

Исландиядан нима олиб келишни билмаяпсизми? Мана сизга ғоя: исландча мусаффо тоғ ҳавоси

Сиз Исландияда бўлганмисиз? 

Мавзуга оид

Эълонлар