Ўзбекистон | 15:23 / 28.01.2019
14500
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини огоҳлантирди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлиги Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотларига огоҳлантириш билан чиқди.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳар йили 1 февралгача — ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тақдим қилишлари шарт. Шунга кўра, жорий йилнинг 1 февралига қадар нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли адлия органларига тақдим қилишлари лозим», - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, ташкилотлар томонидан ушбу талабларга риоя қилмаслик тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид