Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ туфайли эр-хотинлар ярашиб кетяпти
Мажбурий ижро бюроси ходимларининг тушунтириш-тарғибот суҳбатидан сўнг, ажрашиб кетган эр-хотин ярашишга қарор қилди. Бу ҳақда ЎзА тарқатган хабарда айтилади.
Маълум қилинишича, ФИБ Ғиждувон туманлараро судининг 2018 йил 28 июнь кунидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Ўктам Сафоевдан ундирувчи Мунира Қудратованинг фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Шофиркон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
«Ижро ҳаракатлари давомида алимент ундируви тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор ва ундирувчини яраштириш, вояга етмаган фарзандларни қаровсиз, яъни ота-онасиз қолдирмаслик, уларни келажакда яхши комил инсон сифатида вояга етказиш тўғрисида тушунтириш олиб борилди. Олиб борилган тадбир давомида қарздор Ўктам Сафоев ва ундирувчи Мунира Қудратовалар оиласи яраштирилди», – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда ушбу тадбирлар давомида Қоракўл туманида 3та, Жондор туманида 2та ҳамда Олот туманида 8та оилалар яраштирилиб, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари иш юритувидан тугатилган.
Мавзуга оид
20:15 / 28.02.2026
Жиззахда алиментдан қарздорлар элга овоза қилиняпти. Ҳуқуқий давлатда бу тўғрими?
16:05 / 23.02.2026
МИБдан қарздорликни қандай текшириш мумкин?
17:54 / 20.01.2026
МИБ қарздорларнинг телефони блокланиши мумкинлигини рад этди
09:45 / 12.12.2025