Ўзбекистон | 15:15 / 29.01.2019
13780
2 дақиқада ўқилади

​Андижон шаҳар ҳокими қарори кучга кирмайдими?

Фото: Pinterest

Андижон шаҳар ҳокимлиги ўзи муассис бўлмаган нашрга кўрсатма бермоқда, дея хабар беради Ishonch газетаси.

Хабарда келтирилишича, шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 2018 йилнинг 8 октябрь ва 22 ноябрь саналарида иккита қарор қабул қилади. Ҳар икки қарор матнида "Андижоннома" таҳририяти ижро этиши” назарда тутилган бандлар мавжуд.Ваҳоланки, бу газета ташкилий ишларида шаҳар ҳокимлигининг дахли йўқ. У вилоят ҳокимлиги муассислигидаги нашр ҳисобланади.

Хабар муаллифи Нурилло Нўъмоновнинг ёзишича, «Шаҳар ҳокимияти ва таҳририят биноси бир-биридан атиги 20 қадам масофада жойлашган бўлса-да қарорларнинг нусхалари бири 55 кун, иккинчиси роппа-роса 100 кун ўтиб ─ шу йилнинг 17 январь куни газета жамоаси қўлига келиб тушади. Муҳими бу ҳам эмас. Қизиғи, ҳоким қарорининг «...расман эълон қилингандан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради» деган бандиям бор. Айтайлик, вилоят газетаси таҳририяти юқоридаги қонун талаби ҳамда субординация тамойилларига таяниб уни эълон қилмаса, ҳокимнинг қарори кучга кирмай қолаверадими?»​

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»​ги қонунда «Юқори турувчи давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар қуйи органларнинг ижроси учун мажбурийдир»​ (27-модда) деб белгилаб қўйилган. «Андижоннома»​ вилоят ҳокимлиги муассислигидаги нашр, яъни шаҳар ҳокимлигидан юқори турувчи орган ҳисобланади», – дея муаллиф ўз фикрини далиллаган.

Мавзуга оид