Жаҳон | 13:36 / 29.01.2019
14580
1 дақиқада ўқилади

Россия миллиардлаб долларлик ноқонуний савдо билан шуғулланиши айтилди

Фото: Евгений Павленко / «Коммерсантъ»

Россия компанияларининг хорижий контрагентлар билан ноқонуний операциялари ҳажми йилига 45 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин. Бундан Global Financial Integrity (GFI) халқаро нодавлат ташкилоти ҳисоботи дарак бермоқда, унга РБК эътибор қаратди.

Тадқиқот муаллифлари 2015 йил маълумотларини асос қилиб олишган. Ҳисоб-китобларга кўра, ўшанда Россияга пул маблағларининг ноқонуний кириб келиши 24,6 миллиард доллар, чиқиб кетиши - 20,4 миллиард долларни ташкил этган.

Кўрсатилган миқдорлар трансчегаравий операцияларда россиялик импортчилар ва экспортчилар ҳисобварақларидаги маълумотлар сохталаштирилганлиги ҳисобидан олинган. Бундай ҳийлаларнинг асосий мақсади - импорт божларини сунъий равишда камайтириш, ноқонуний равишда олинган даромадларни легаллаштириш ёки капитални валюта назоратини четлаб ўтган ҳолда хорижга олиб чиқиб кетиш.

GFI рейтингида Россия Хитой (376,4 миллиард доллар), Мексика (67 миллиард) ва Польшадан (47,2 миллиард) кейин ноқонуний операциялар ҳажми бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди.

Мавзуга оид