Жаҳон | 15:27 / 30.01.2019
6215
1 дақиқада ўқилади

Австрия канцлери: Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам «сариқ жилетлар» пайдо бўлиши мумкин

Фото: REUTERS / Vincent Kessler

Австрия канцлери Себастьян Курцнинг маълум қилишича, Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам Франциядаги «сариқ жилетлар»га ўхшаш ҳаракат пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда у CNews эфирида айтиб ўтди.

Курцнинг сўзларига кўра, шунга ўхшаш ҳаракатлар Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам юзага келиши мумкин, аммо Австрияда бу содир бўлмайди.

«Мен зўравонликнинг ҳар қандай шаклини рад этаман. Австрияда биз «сариқ жилетлар»нинг норозилик намойишлари қаттиқ характерга эга, деб ҳисоблаймиз», - деди Курц.

Унинг қўшимча қилишича, Австрия зўравонликсиз кўплаб тинч намойишлар ўтказиладиган эркин мамлакат ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парижда «қизил шарфлар» «сариқ жилетлар»га қарши намойишга чиққанди.

Мавзуга оид