Фан-техника | 14:05 / 30.01.2019
16636
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари номи маълум қилинди 

Фото: Bloomberg

Германиянинг Volkswagen AG концерни дунёнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари рўйхатида етакчиликни сақлаб қолди, деб хабар берди Bloomberg агентлиги.

Компания қаторасига учинчи бор биринчи ўринда қайд этилди. Volkswagen 2018 йилда 10,8 миллион дона машина сотган – бу аввалги йилга нисбатан 0,9 фоизга кўпроқдир. 

Компания сотган автомобиллар рўйхатидан Audi, Bentley, Bugatti, Porsche, Lamborghini, SEAT, Skoda енгил машиналари ҳамда MAN ва Scania юк машиналари ўрин олган.

Иккинчи ўринга Япониянинг Toyota корпорацияси жойлашди. Компания ўтган йили 10,6 миллион дона машина сотган.

Япониянинг яна бир автоконцерни – Nissan 5,55 миллион дона автомобиль сотган.

Мавзуга оид