09:15 / 30.01.2019
12861
Реклама

Ўзбекистонда биринчи расмий “Shell” хизмат кўрсатиш маркази очилди

2018 йилнинг 1 ноябрида “Oil Group Uzbekistan” корхонаси Shell корхонасининг расмий макро дистрибьютори Global Trade Co билан шартнома имзолади ва Shellнинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьюторига айланди. Ушбу ҳамкорлик туфайли Ўзбекистонда биринчи маротаба “Shell“ мойлаш воситаларини сотиш ва алмаштириш бўйича расмий хизмат кўрсатиш маркази очилмоқда.

30 январь 2019 йил, Тошкент — 2019 йилнинг 30 январида фақатгина асл Shell маҳсулотлари билан ишлайдиган биринчи расмий мой алмаштириш (автомобилларга хизмат кўрсатиш) шохобчасининг очилиши бўлиб ўтди.

Shell концернининг фаолияти нефть ва газ соҳаси бўйича геология-разведка ва энергия ресурсларидан бошлаб, тайёр маҳсулот сотиш ва инновацион технологияларни яратиш кабиларни қамраб олади. Shell бренди дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида истеъмолчиларни юқори сифатли мотор мойлари билан таъминловчи дунёнинг 1-сонли мойлаш воситалари етказиб берувчисидир.

Shellнинг Ўзбекистондаги биринчи марказида автомобиль ҳайдовчилари учун ечимлар таклиф қилинган: енгил автомобиллар учун Shell Helix мойлар тўплами ва енгил юк машиналари, юк машиналари учун двигателни кучайтирилган динамик ҳимояловчи технологиясига асосланган Shell Rimula мойлар тўплами.

Shell Helix мойлари Американинг Sequence VG усулига асосланган минглаб мотосоат синовларидан ўтказилган: моторлар махсус стендларга ўрнатилади ва турли дастурлар бўйича синовдан ўтказилади. Маҳсулот эскириш ва поршенларда тўпланадиган воситалар, кулачокли тақсимловчи валнинг ишқаланиши, занглаш ва подшипникларнинг эскириши, ёқилғини тежаш ҳамда двигателнинг қисмларида ҳимоя плёнкасини ҳосил қилиш имконияти бўйича синовлардан ўтади.

Shell Rimula мойи бензинли ва дизелли двигателлар учун мўлжалланган бўлиб, қийин шароитларда юқори йўл босиш ва юкламаларни инобатга олган ҳолда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. Улар самарали равишда едирилишга чидамли бўлиб, техник хизмат кўрсатишга кетадиган харажатларни камайтиради ва ёқилғини тежайди.

“Ғамхўр ҳайдовчи ҳар доим асл, юқори сифатли мойларни танлайди, чунки бу моторнинг узоқ ва ишончли ишлаши гаровидир. Сохта маҳсулот ишлаб чиқарувчилар арзон таркибий қисмлар, ҳатто ишлатилган мойлаш воситаларидан фойдаланишади, бу эса двигательнинг тез-тез ишдан чиқиши ва қиммат бўлган таъмирлашлардан фойдаланишга сабаб бўлади. Shellнинг расмий вакили сифатида биз мотор мойларимизнинг асллигини кафолатлаймиз. Oil Group Uzbekistan усталари (мутахассислари) Shellнинг Европадаги энг йирик хизмат кўрсатиш марказларида амалиёт ўтамоқдалар ва ўтайдилар, ва сизнинг автомобилингиз тури, ишлаб чиқарилган йили ва ишлаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда мойлаш воситаларини танлай оладилар. Яқин келажакда Shellнинг хорижий мутахассислари томонидан мастер-классларни Ўзбекистонда ўтказишни ташкиллаштиришни режалаштиряпмиз”, - дейди Shell хизмат кўрсатиш марказининг менежери Владимир Умаров.

Автомобилларга хизмат кўрсатиш бўйича расмий марказ Юнусобод тумани, Юнус-Ота кўчаси, 19 даҳада жойлашган. Мўлжал: “ Узмалоил “ ёқилғи қуйиш шохобчаси, “Avtoritet” дўкони.

Марказ очилиши муносабати билан 2019 йилнинг февраль ойи охиригача автомобиль мойларини алмаштириш бўйича хизматлар бепул амалга оширилади. Бундан ташқари, Shell хизмат кўрсатиш маркази мутахассислари ҳар бир ташриф буюрувчига Shell савдо белгисининг мойловчи маҳсулотлари хусусиятлари ва афзалликлари тўғрисида маълумот берадилар.

Расмий "Shell" хизмат кўрсатиш маркази:
+998 (98) 117-87-11
www.premium-oil.uz

Oil Group Uzbekistan бош офиси:
+998 (78) 148-11-48
www.oilgroup.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top