Эндиликда Shell компаниясининг мой маҳсулотларини Ўзбекистондаги расмий ваколатхонаси томонидан очилган янги шоурумидан харид қилиш имкони мавжуд.

Shell'нинг Ўзбекистондаги расмий вакили бўлган GlobalTradeCo-Operation компанияси Тошкент шаҳрида янги шоурум очилгани ҳақида маълум қилди. Энди пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун сохта маҳсулотлардан ҳимояланган ҳолда сертификатланган Shell компаниясининг мой маҳсулотларини сотиб олиш имкони яратилди.

Расмий шоурумда мой маҳсулотларининг кенг ассортиментлари билан танишиш, мутахассислардан консультация олиш имконияти мавжуд.

Автомобиль ишқибозлари учун бепул хизмат  — мотор мойини танлаш имкони мавжуд. Бу хизматдан фойдаланиш учун қисқа сўровномани тўлдириш кифоя. Шундан сўнг, шоурум мутахассиси мижоз билан алоқага чиқади ва тайёр ечимни тақдим этади.

Шоурум маҳсулотлари ассортиментига қуйидагилар киради:

  • Енгил ва юк машиналари учун мотор мойлари;
  • Ускуналар ва тижорат техникалари учун гидравлик мойлари ҳамда суюқликлар;
  • Махсус ва умумий мақсадлар мўлжалланган мойлаш материаллари;
  • Индустриал мой маҳсулотлари.

Маҳсулотлар каталоги билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Shell компаниясининг расмий шоурумида харидорлар учун барча қулайликлар яратилган — қулай жойлашув, юқори малакали мутахассислар, юқори сифатли сертификатланган маҳсулотларнинг кенг ассортиментлари мавжуддир.Улгуржи харидорлар учун Тошкент бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати мавжуд бўлиб, карантин чораларига, қатъий риоя этилган. Тўловларни сизга қулай бўлган усулда амалга оширишингиз мумкин: