Жаҳон | 14:59 / 30.09.2020
3332
1 дақиқада ўқилади

Shell 9000 нафаргача ходимини ишдан бўшатади

Маълумотларга кўра, ҳозирда компанияда 83 мингга яқин киши ишлайди.

Фото: REUTERS/Toby Melville

Royal Dutch Shell британ-нидерланд компанияси 2022 йил охиригача 7000-9000 ходимини ишдан бўшатишини эълон қилди.

Хусусан, 2020 йил охирига қадар Shell 1500 нафар ходимини ўз хоҳишларига кўра ишдан бўшатади.

FactSet маълумотларига кўра, ҳозирда компанияда 83 мингга яқин киши ишлайди.

Shell компаниясининг баёнотига кўра, ташкилий тузилмани соддалаштириш чоралари 2022 йилга келиб йилига 2-2,5 млрд доллар маблағ тежалишига ёрдам беради.

Йил бошидан буён компания капитализацияси 55 фоизга пасайган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид