Автобусларга кузатув камераларини ўрнатиш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида автобусларга кузатув камераларини ўрнатиш тўғрисида петиция пайдо бўлди.
“Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳаракатланадиган автобусларнинг салонига кузатув камераларини ўрнатишни таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Қайд этилишича, бу билан майда безориликлар, ўғриликлар ва бошқа бир қанча нохушликларнинг олди олиниши ва жамоат транспортларида содир этилган воқеаларга аниқлик киритилиши мумкин бўлади.
Билдирилишича, бу амалиёт Қаршида синовдан яхши ўтса, бошқа ҳудудларга ҳам жорий қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабларда таълим жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатиш имкониятини яратиш таклиф этилганди.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024