Ўзбекистон | 16:31 / 31.01.2019
19523
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Қичқириқ канали атрофи ободонлаштирилади (фото)

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қичқириқ канали атрофида сойбўйи сайилгоҳи ташкил этилмоқда. 

Ҳозирда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган.

Ўзбекистон президенти ташаббуси билан бу масканда фахрийлар учун дам олиш масканлари, кутубхоналар ҳам барпо этилади. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, каналнинг узунлиги 1,6 километрни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги каналлар бўйида 12 та сайилгоҳ ташкил этилиши, бунга 190 млрд сўмга яқин маблағ йўналтирилиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид