Спорт | 18:44 / 01.02.2019
62657
1 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов ОФК томонидан 10 минг доллар жаримага тортилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан жазоланди.

31 ёшли футболчи 1/8 финалдан ўрин олган Австралияга (0:0, пен. 2:4) қарши ўйиндан сўнг, журналистлар олдидан тезкор-интервью бермасдан ўтиб кетган. Бу эса регламентнинг бузилиши ҳисобланади. 

Натижада, ОФК уни 10 минг доллар жаримага тортди. Энди Аҳмедов 30 кун ичида бу пулларни тўлаши шарт. 

Бундан ташқари, Аҳмедов яна шундай тарзда қоида бузса, қаттиқроқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирилган.

Мавзуга оид