Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар қўлга олинди
2019 йил 28 январь куни Самарқанд вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан Иштихон туманида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Орлот қишлоғида яшовчи М.А. ва Жомбой туманида яшовчи Б.М. “Орлот” МФЙ ҳудудида 1 кг. 45,42 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 52 млн сўмга сотаётган вақтларида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “марихуана” сотаётганда ушланган шахснинг уйидан 1,5 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси топилганди.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
10:50 / 12.06.2026