Жамият | 15:35 / 02.02.2019
10995
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 24 бош қўйни ўғирлаган шахс қўлга олинди

2019 йил 1 февралга ўтар кечаси номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан “Чаманзор” МФЙда яшовчи П.Қ.га тегишли 24 бош қўйларни ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига қараганда, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Миришкор” МФЙ Ширин маҳалласида яшовчи М.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид