Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дэвис кубоги. Ўзбекистон Сербия тўсиғидан ўтолмади
Ўзбекистонлик теннисчилар Дэвис кубогининг саралаш босқичида Сербия вакилларига мағлуб бўлишди. Тошкентда ўтказилган баҳслар сербларнинг 3:2 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди.
1 февраль кунги баҳсларда Душан Лайович Санжар Файзиевни мағлуб этди – 7:6 (7:4), 6:3, Филипп Крайинович эса Денис Истоминдан устун келди – 6:2, 6:4.
Турнирга йўлланма олиш учун ўзбекистонликлар қолган 3та баҳсни ўз фойдаларига ҳал этишлари керак эди.
2 февраль куни бўлиб ўтган жуфтлик баҳсларида Денис Истомин ва Санжар Файзиев жуфтлиги ғалаба қозонган. Кейин эса Истомин 2 сет давом этган баҳсда Душан Лайовични мағлубиятга учратган ва умумий ҳисоб 2:2 кўринишини олган. Аммо ҳал қилувчи беллашувда Санжар Файзиев Филип Кройиновичга ютқазиб қўйган.
Саралаш босқичидан Сербия терма жамоасидан ташқари, Бельгия, Нидерландия, Австралия, Италия, Германия, Қозоғистон, Япония, Колумбия, Россия, Чили ва Канада вакиллари ҳам муваффақиятли ўтишган ва Дэвис Кубогининг асосий баҳсларига йўл олган.
Бу терма жамоалар ўтган мавсум ярим финалчилари бўлган Франция, Испания, Хорватия ва АҚШ, шунингдек, wild card эгалари бўлган Аргентина ҳамда Буюк Британияга қўшилади.
14 февраль куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва жамоалар 6 гуруҳга ажратилади.
Мавзуга оид
20:09 / 05.02.2024
Денис Истомин фаолиятини якунлади
18:34 / 07.01.2023
Ўзбекистон ва АҚШ теннисчилари Дэвис Кубогида беллашади
19:14 / 24.07.2021
Токио-2020 кундалиги: Биринчи кунда ўзбекистонлик спортчиларнинг барчаси муваффақиятсизликка учради
18:54 / 22.07.2021