Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон узоқ масофага мўлжалланган янги баллистик ракетани синовдан ўтказди
Эронда учиш узоқлиги 1350 кмни ташкил қилувчи янги баллистик ракета “Хувайзо” синовдан ўтказилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Амир Ҳотамий маълум қилди, деб хабар берди DW нашри.
Ракета синови Ислом инқилобининг 40 йиллигига бағишланган. Шундан кейин ракета инқилобий гвардия деб аталувчи қўшинларга топширилган.
“Хувайзо қанотли ракетаси синови 1200 км масофада муваффақиятли амалга оширилди. Ракета белгиланган нишонга аниқ теккан. Уни оз вақт ичида қўллашга тайёрласа бўлади ва у жуда паст баландликда учади”, деб айтган Ҳотамий.
Вазирнинг маълум қилишича, ракета четдан ёрдамсиз, эронлик мутахассислар саъй-ҳаракатлари билангина ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид
09:45
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
09:28
АҚШ ва Эрон музокараларнинг биринчи раунди якунланди. Нималар маълум?
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026