Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат таркибида қатор ўзгаришларни амалга оширди
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов вилоятлар бўйича кураторлар ва қатор вазирларни тайинлади, деб хабар берди «Хроника Туркменистана» нашри.
Нашрнинг маълумот беришича, президент қарорига мувофиқ, Ахал, Болқон, Тошҳовуз, Лебоп, Марий вилоятлари ва Ашхобод шаҳри бўйича кураторлар тайинланган.
Саноат ва коммуникация мажмуини назорат қилиш Мамметхону Чакиевга топширилган.
Тоҳирберди Дурханов саноат ва коммуникация вазирлиги раҳбари этиб тайинланган.
Тўқимачилик саноати вазири этиб Расул Ражапов, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза этиш вазири этиб Мактимгули Байрамдурдиев тайинланган.
Давлат сув хўжалиги қўмитасига раҳбарлик қилиш Аннагелди Язмирадовга топширилган.
Давлат суғурта ташкилотига Гуванч Нурмуҳаммедов бош директор бўлган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026