Украина президентлигига номзод Путин билан учрашмоқчи эканлигини айтди
Шоумен ва Украина президентлигига номзод Владимир Зеленский ғарблик дипломатлар билан учрашувда Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича ўз режалари билан ўртоқлашди, деб ёзади «Страна.ua» ўз манбасига таяниб.
Нашр суҳбатдошининг айтишича, учрашувда Франция элчиси Изабель Дюмон Зеленский Донбасс муаммосини қандай ҳал қилмоқчи эканлигига қизиққан.
«Унинг (Владимир Зеленскийнинг) жавоблари барчани ҳайратга солди. У Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар столига ўтирмоқчи эканлигини айтганида, элчилар ундан президент маъмуриятига радикаллар ўт қўйиб юборишидан чўчиш-чўчимаслигини сўрашди», деган манба.
31 январь куни Зеленский Украинадаги президент пойгасида етакчилик қилаётгани хабар қилинганди. “Рейтинг” ижтимоий гуруҳи ўтказган сўровномага кўра, уни сўралганларнинг 19 фоизи қўллаб-қувватламоқда.
Рейтингнинг 2-ўрнини собиқ бош вазир Юлия Тимошенко эгалламоқда, унга 18,2 фоиз респондентлар овоз беришга тайёр.
Амалдаги президент Пётр Порошенкони 15,1 фоиз иштирокчи қўллаб-қувватлаган.
Украинада президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:02 / 05.10.2024
Ғарб ва Украина урушни тугатиш схемасини муҳокама қилмоқда — ОАВ
10:50 / 05.10.2024
Суриштирув: БР украиналик болаларни ҳарбийлаштиришга алоқадор
09:50 / 05.10.2024
АҚШ Украина узра Россия ракеталарини уриб туширишдан бош тортганига изоҳ берди
08:30 / 05.10.2024