Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар «Оқ каскалар»ни қўллаб-қувватлаш учун 2 млн доллар ажратди
Фото: REUTERS
Қатарнинг ривожланиш жамғармаси «Оқ каскалар» Сурия нодавлат ташкилотини қўллаб-қувватлаш учун 2 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, маблағлар Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал-Танийнинг топшириғига биноан ажратилган.
Қайд этилишича, Қатарнинг ёрдами, хусусан, Сурия ҳудидада кўнгиллиларни тайёрлаш учун сарфланади.
Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги «Оқ каскалар» «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳининг бир қисми экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:41
Қатар нефт бозори учун жиддий хатар ҳақида огоҳлантирди
14:17 / 05.03.2026
Қатарда 91 нафар ўзбекистонлик турар жой билан таъминланди
13:25 / 05.03.2026
“Ўзимни хавфсиз ҳис қилмаяпман” – уруш фонида араб давлатларидаги ўзбеклар нима дейди?
09:20 / 04.03.2026