Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўмир конидан 600 килограмм кўмир ўғирламоқчи бўлганлар ушланди - ИИВ
2019 йилнинг 2 февраль куни тахминан 21:00ларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси “Ангрен” ва “Апартак” кўмир конларини қўриқлаш алоҳида отряди навбатчилик қисмига хабарлар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Унга кўра, шу куни 18:00ларда Ангрен шаҳар Беруний маҳалласида яшовчи Ҳ.О., Д.М. ва А.К. ўзаро тил бириктириб, “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Апартак” кўмир кони ҳудудига айланма йўллар орқали ноқонуний кириб, тахминан 600 килограмм кўмирни 6 бош уй ҳайвонларининг устига махсус ясалган саватчага юклаб, чиқиб кетаётганларида отряднинг мобиль гуруҳи ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ўзаро тил бириктириб, қўлбола усулда кондан кўмир ташишга ҳаракат қилган ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:02 / 26.05.2026
1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
08:31 / 30.03.2026