13:14 / 05.02.2019
9719

«Лукойл» Ўзбекистонда газ қазиб олишни кўпайтирди

Фото: Владимир Смирнов/ТАСС

«Лукойл» гуруҳи томонидан газ қазиб олиш ҳажми 2018 йилда 33,5 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2017 йил билан таққослаганда 16 фоизга кўп, дея хабар қилинади компания сайтида. 2018 йилнинг тўртинчи чорагида 8,9 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинди, бу 2018 йилнинг учинчи чорагидаги даражадан 5%га кўпдир.

Газ қазиб олиш оширилганининг асосий омили Ўзбекистонда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ривожланганидир. Газга тайёргарлик бўйича янги қувватлар ишга туширилгани натижасида 2018 йилда Қандим ва Ҳисор лойиҳалари бўйича газ қазиб олиш ҳажми 13,4 миллиард куб метрга етди (гуруҳ улушида), бу 2017 йилга нисбатан 67%га кўп.

Кузда «Лукойл» Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг компания молиявий натижаларига таъсири ҳақида маълум қилганди. Ўшанда 2018 йилнинг тўққиз ойи мобайнида реализациядан даромадлар 40,2 фоизга ўсди ва 5,9 триллион рублни ташкил этди. 

Top