Жаҳон | 19:45 / 06.02.2019
14120
2 дақиқада ўқилади

Трамп томонидан таклиф қилинган ўқувчи унинг нутқи вақтида ухлаб қолди

Фото: Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп конгрессдаги нутқига фамилиядоши бўлган ўқувчи Жошуа Трампни таклиф қилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

Уилмингтон шаҳридан бўлган 11 ёшли ўқувчи синфдошлари фамилияси сабабли уни мазах қилишлари туфайли ушбу анъанавий маросимга таклиф қилинган. Трамп нутқ сўзлаган залда ўқувчи АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп ва мия шиши ташхиси қўйилган 9 ёшли Грэйс Элин исмли қиз билан ёнма-ён ўтирган.

Президентнинг нутқи охирига яқин ўқувчи мудраб қолган. Трампнинг мудраб қолган  меҳмони суратлари интернетда кўплаб қарама-қарши изоҳларга сабаб бўлган: Трамп тарафдорлари бу ҳолатни кулгули деб топишган, унинг сиёсий рақиблари эса “норозилик акти” деб аташган.

Президентнинг конгрессдаги мурожаатига меҳмонларни таклиф қилиш анъанаси 1982 йилда Рональд Рейган президентлиги вақтида урфга кирган. Ўшанда Рейган томонидан таклиф қилинган меҳмонлар орасида Потомак дарёсидаги кўприкдан тушиб кетган автобус йўловчисини қутқарган Ленни Скатник бўлган.

Мавзуга оид