Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон янги баллистик ракета тақдим қилди
Эрон учиш узоқлиги минг километрни ташкил қилувчи, “Дизфул” деб номланган янги баллистик ракетасини тақдим қилди. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.
Тақдимот маросими Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аэрокосмик кучлари учун баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи ер ости заводида корпус қўмондони Муҳаммад Али Жаъфарий иштирокида бўлиб ўтган.
“Маросим вақтида “ер-ер” туридаги “Дизфул” ақлли баллистик ракетаси тақдим қилинди. Бу ракета парвози минг километрни ташкил қилади”, деб маълум қилинган хабарда.
Тақдимотда таъкидланишича, Эроннинг мудофаа имкониятлари босиб турувчи характерга эга ва мамлакат миллий хавфсизлигига мос келади. Шу билан бирга “Эрон уруш бошлаш ниятида эмаслиги” таъкидлаб ўтилган.
Ўтган ҳафта Эрон учиш узоқлиги 1350 кмдан ошувчи “Хувайзо” қанотли ракетасини тақдим қилганди. Ракета белгиланган масофани паст баландликда босиб ўта олади.
Мавзуга оид
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
20:41 / 24.11.2025