Спорт | 14:54 / 07.02.2019
28117
1 дақиқада ўқилади

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда 12-ўринга кўтарилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФАнинг 2019 йил январь ойи учун терма жамоалар рейтингида 89-ўриндан жой олди. Бу билан жамоа аввалги ўрнидан 6 поғона юқорилашга эришган.

Осиё жамоалари ичида Ўзбекистон 12-ўринда бормоқда, қитъа биринчилиги олдидан Эктор Купер бошқарувидаги жамоа 14-ўринда эди. Эрон термаси Осиё Кубоги ярим финалида курашни тўхтатган бўлса-да, қитъанинг биринчи рақамли жамоаси номини сақлаб қолган.

Сариқ қитъанинг янги чемпиони – Қатар терма жамоаси энг катта, 38 поғоналик сакрашни амалга ошириб, 93-ўриндан 55-ўринга кўтарилган. Бу – Қатарнинг 1993 йилдан кейинги энг яхши натижасидир.

Жаҳон рейтингининг юқори ўнлигида ўзгаришлар кузатилмади. Бельгия терма жамоаси ҳамон 211 терма орасида етакчи бўлиб турибди.

ФИФА навбатдаги рейтингни 4 апрель куни эълон қилади.

Мавзуга оид