Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дариға Назарбоева Қозоғистонда янги вазирлик ташкил этишни таклиф қилди
Фото: Анатолий Устиненко
Қозоғистон парламенти сенатининг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича доимий қўмитаси раиси Дариға Назарбоева ҳукумат соати давомида Қозоғистонда Савдо вазирлиги ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Bnews хабар бермоқда.
«Савдо соҳасида катта муаммолар мавжуд, тартибга солиш ва маъмуриятчилик билан боғлиқ масалалар. Масалан, 2018 йилнинг 1-чорагида мамлакат ЯИМда транспорт ва логистика 8,2%га тенг бўлди ҳамда биз Транспорт ва инфратузилма вазирлигини ташкил этмоқдамиз. 2018 йилнинг 1-чорагида ЯИМда улгуржи ва чакана савдо ҳажми қарийб 15 фоизни ташкил этди. Савдо вазирлиги эса ҳали ҳам мавжуд эмас», - деди Дариға Назарбоева.
Унинг таъкидлашича, Қозоғистон бугунги кунда - бутун Евросиё қитъасидаги энг йирик транзит, транспорт ва логистика хабидир.
«Бугунги кунда савдо Миллий иқтисодиёт вазирлигида, савдо департаменти у билан шуғулланмоқда. Яқинда улар билан қонун лойиҳасини муҳокама қилиш доирасида суҳбатлашдик, уларнинг таъкидлашича, ҳам ички савдога, ҳам ташқи савдога таъсир ўтказиш воситаси йўқ. Нега савдо мамлакат ЯИМда жуда катта улушга эга бўлган соҳа сифатида бугунги кунда ўз вазирлигига эга эмас?» - дея таъкидлаб ўтди Дариға Назарбоева.
Мавзуга оид
10:12 / 27.12.2025
Чакана савдо 11 фоизга, улгуржи савдо 12,8 фоизга ўсди — янги рақамлар
13:38 / 26.12.2025
Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайтирилади
19:10 / 23.12.2025
Энг кўп солиқ тўламаслик ҳолатлари савдо ва умумий овқатланиш соҳасида аниқланди – Солиқ қўмитаси
11:04 / 23.12.2025