19:20 / 08.02.2019
7395

Россия ЕИ ва АҚШ билан муносабатларни тенг ҳуқуқлилик асосида қурмоқчи

Россия ЕИ ва АҚШ билан муносабатларни тенг ҳуқуқлилик асосида қуришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

"АҚШ ва Евроиттифоқ, умуман Ғарб билан муносабатларда ҳар қандай масала юзасидан ҳамкорликка тайёрмиз, аммо ультиматумлар асосида эмас, балки тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат асосидаги мулоқотларга", - деди Лавров.

Лавровнинг таъкидлашича, Россия ҳар қандай оламшумул муаммоларни ечишда манфаатлар мувозанати асосидаги муносабатларга тайёр.

Ўтган йилнинг 4 декабрь куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео Россия 60 кун ичида Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни бажаришга қайтмаса, АҚШ ундан чиқиб кетишини маълум қилганди.

2 февраль куни АҚШ шартномадан чиқишини эълон қилди. Россия ҳам худди шундай тарзда жавоб қайтарди.

Top