Жаҳон | 16:29 / 08.02.2019
24254
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг Москвага сафари чоғида қатнашган барчанинг шахси аниқланди

Фото: Алексей Филиппов / РИА Новости

Bloomberg агентлигининг билдиришича, 1996 йилда, Дональд Трампнинг Москвага ташрифи ва ҳукумат раҳбари ўринбосари Владимир Ресин билан музокараларида, инвестор Беннетт Ле Боу ҳамда ўшанда CEO Vector Group’да бўлган Говард Лорбер тадбиркор шериклари сифатида кўрсатилган.

Бироқ, Россия телеканалларидан бирининг репортажи ёзиб олинган, YouTube’даги видеороликда Bloomberg Apollo Global Management раҳбари Леон Блэкни аниқлади. Унинг ўша сафарда қатнашгани илгари эълон қилинмаганди.

Apollo Global Management кўчмас мулк, саноатга сармоялар билан шуғулланади. Унга Caesars, Novitex, Rackspace каби компаниялар тегишли.

Bloomberg суҳбатдошининг билдиришича, ўша ташриф якунлари бўйича Блэк ва Трамп Москва ҳукумати билан ҳеч қандай келишувга эришмаган. Аммо, Ле Боу ҳамда Лорбер Россия пойтахти марказининг реконструкциясига маблағ йўналтирган. 

Бироқ, Bloomberg’нинг кўрсатишича, бу сафардан икки йил ўтиб, Apollo билан боғлиқ компания Москва марказида Ducat Place бизнес марказини биргаликда қуриш бўйича Ле Боу ширкати билан келишувга эришган.

7 февраль куни Трамп қариндошларининг 2006 йил Москвага ташрифи тафсилотлари ҳақида асли келиб чиқиши украиналик бўлган россиялик тадбиркор Павел Фукс айтиб ўтди. Унинг хабар беришича, ўшанда Иванка Трамп ва бўлажак президентнинг ўғли Дональд билан учрашган. Гап Москвада осмонўпар иморат қуриш ҳақида кетган. Тадбиркорнинг айтишича, Трампга иморатни Trump Tower деб номлашга рози бўлиши учун 10 млн доллар тўлаш таклиф қилинган, аммо Трамп 20 миллион доллар бир марталик тўловни талаб қилган. Томонлар охир-оқибат бу ҳақда келиша олмаган. 

Мавзуга оид