Жаҳон | 09:30 / 10.02.2019
8046
2 дақиқада ўқилади

Ирландияда селфи суратга тушиш учун махсус жойлар пайдо бўлади

Ирландиядаги туристлар ўртасида машҳур жойларда «селфи учун махсус жойлар» пайдо бўлиши кутилмоқда. Суратга тушаётган инсонларни фожиали тасодифлардан асраш учун бу чорага қўл урилмоқда, деб хабар бермоқда Insider.

Ижтимоий тармоқларнинг оммалашуви тобора ошиб бормоқда, чиройли фотосурат учун ўз ҳаётини хавф остига қўяётган инсонларнинг сони ҳам кўпаймоқда. Чунончи, 2014 йилдан 2016 йилга қадар турли давлатларда селфи тушишда эҳтиётсизлик қилиб 127 киши ҳаётдан кўз юмган.

Ирландиялик сиёсатчи Жим Дейли бутун мамлакат бўйлаб селфи суратга тушиш учун махсус жойлар яратиш таклифини илгари сурди. Бу чора қизиққон туристларни баландликдан қулаш, жароҳат олиш ва ўлимдан асраш мақсадида қўлланилмоқда. Шунингдек, унчалик машҳур бўлмаган жойларни танитишда ва мамлакатга янги саёҳатчиларни жалб қилишда у ажойиб маркетинг юриши бўлади.

«Одамлар Instagram’га Ирландиянинг суратини жойлаштиришганда, унга ҳэштэг ҳам қўйишганда, бу мамлакатга янада кўпроқ турист жалб қилиш учун текин реклама бўлади», — деган сиёсатчи.

Селфи учун махсус жойларни харрак ва курсилар билан жиҳозлаш таклиф этилмоқда. Хавфли жойларда эса махсус ҳимоя воситалари пайдо бўлади ва туристлар ўз ҳаёти учун қайғурмасдан суратга туша олишади.

Фото: Ирландиядаги Моҳер қоялари. Udivitelno.com

Хавфсиз селфи учун инфратузилма аввало Моҳер қояси, Кинсейл шаҳри яқиндаги бурунда жойлашган эски маёқ, Балтимор маёғи ва Лоҳ-Ҳайн табиат қўриқхонасида пайдо бўлади. 

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид