17:23 / 10.02.2019
9668

Истанбулдаги тураржой биноси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда

Туркия мегаполиси Истанбул шаҳри туманларидан бирида тураржой биноси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етган. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.

«Айни пайтга келиб, вафот этганлар сони 21 нафарни ташкил этмоқда, 14 нафар жабрланувчи қутқарилган. Дастлабки маълумотларга кўра, тураржой биносида жами 35 киши бўлган», — деган у NTV телеканали эфирида.

Илгарироқ 18 қурбон ҳақида хабар қилинаётган эди.

6 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да Истанбулнинг Қартол туманидаги Жевизли мавзесида саккиз қаватли тураржой биноси қулаб тушганди. Тураржой биносида 14та хонадон бўлган, уларда жами 43 киши истиқомат қилиб келган.

Фавқулодда ҳодисанинг сабаби ҳозирча ноаниқ. Истанбул прокуратураси содир бўлган воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаган. Пайшанба куни Анадўлу агентлиги вайроналар остида камида 18 соат жон сақлаган 5 ёшли қизалоқ қутқарилганини эълон қилган эди.

Top