Спорт | 23:12 / 10.02.2019
19516
2 дақиқада ўқилади

Турнинг марказий учрашувида ҳоккейча ҳисоб. «Сити» «Челси»ни «яксон этди»

Англия чемпионатининг 26-турида «Манчестер Сити» «Челси»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Манчестердаги «Этиҳад» стадионида кечган учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6та гол урди.

Ўйиннинг тўртинчи дақиқасидаёқ Раҳим Стерлинг ҳисобни очди. Кўп ўтмай Серхио Агуэро «шаҳарликлар» устунлигини оширди, кўп ўтмай у иккинчи голини урди. 25-дақиқада эса Илкай Гундўған ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлим бошида Агуэро пенальтини аниқ ижро этиб, ҳет-трикни расмийлаштирди. Ўйин охирига бориб Стерлинг олтинчи голни урди.

Бу «Челси»нинг ўз тарихидаги энг йирик мағлубияти бўлди, жамоа ҳали ҳеч қачон 6та тўп фарқи билан ютқазмаганди.

Бу ғалабадан кейин «Манчестер Сити» очколари сонини 65тага етказиб, Премьер-Лига турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. «Челси» эса 50 очко билан қолди ва тўплар нисбатига кўра олтинчи ўринга тушиб кетди. Бешинчи ўриндаги «Арсенал»да ҳам 50 очко бор, лекин тўплар нисбатига кўра юқорироқда жойлашган.

Англия чемпионати
26-тур
Манчестер Сити – Челси 6:0
Голлар: 1:0 – 4 Стерлинг, 2:0 – 13 Агуэро, 3:0 – 19 Агуэро, 4:0 – 25 Гундўған, 5:0 – 56, пенальти Агуэро, 6:0 – 80 Стерлинг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер, Зинченко, де Брюйне (Марез, 68), Фернандиньо (Сильва, 75), Бернарду Силва, Гундўған, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 65).
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо (Эмерсон, 73), Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли (Ковачич, 52), Жоржиньо, Педро (Лофтус-Чик, 65), Канте, Азар, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (60), Алонсо (69), Гундўған (77).

 

Мавзуга оид