Спорт | 10:48 / 11.02.2019
19844
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси март ойида халқаро турнирда иштирок этади

Фото: KUN.UZ

Эктор Купер бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси «China Cup» халқаро турнирида қатнашади. Бу ҳақда ЎФА сайти хабар бермоқда.

Мусобақа 18-26 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида ўтказилади. Унда Уругвай, Хитой ва Таиланд терма жамоалари иштирок этади. 

Қуръага кўра Ўзбекистон миллий жамоаси яримфиналда Таиланд билан, Хитой эса Уругвай билан беллашади. Кейинги турда ғолиблар ва мағлублар ўзаро ўйнайдилар.

«China Cup» турнири анъанавий равишда бир неча йиллардан бери ўтказилмоқда. Ўтган йилги мусобақада Уругвай терма жамоаси ғолиб чиққан.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид