Ўзбекистон | 10:44 / 11.02.2019
8293
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда барча товар белгилари тўлиқ хатловдан ўтказилади 

Ўзбекистонда барча товар белгилари тўлиқ хатловдан ўтказилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда:

2019 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ҳаммага маълум товар белгиларининг ноҳалол рўйхатдан ўтказилишини аниқлаш нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган барча товар белгиларини тўлиқ хатловдан ўтказади ва қонун талаблари бузилган ҳолда берилган товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш чораларини кўради;

интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги тизимига ўтказилгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид