Ўзбекистон | 09:38 / 23.08.2022
5930
2 дақиқада ўқилади

Қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилади

Фото: Kun.uz

“Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Дарахт ва буталарни компенсация тарзида экиш дарахтларни кесиш учун рухсатнома бериш учун йиғимни ёки уларни ноқонуний кесганлик учун жарималарни тўлашдан озод қилмайди.

Компенсация экиш жойлари “Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклари”, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан танланади.

31 декабргача қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилади ва яқин ҳудуддаги мулкдорларга бириктирилади. Ҳокимликлар томонидан 1 сентябргача кузги ва 1 февралгача баҳорги кўчат экиш ҳажмлари бўйича манзилли дастур тасдиқланади.

Дарахт ва буталар зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш тадбирларига маҳаллий бюджетлар қўшимча манбалари 2 фоизигача маблағ ажратилади.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомда дарахтлар ва буталарни экиш учун жойлар танлаш, уларни экиш, суғориш, озиқлантириш ва буталаш тартиби белгиланган.

Мавзуга оид