Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла санкциялар сабабли 350 млрд долларлик зиён кўргани маълум қилинди
Фото: РИА Новости
Венесуэлага қарши молиявий санкциялар 2013 йилдан бери бу мамлакатга 350 млрд долларлик зиён етказган. Бу ҳақда Геосиёсат бўйича Лотин Америкаси стратегик маркази (CELAG) ҳисоботида маълум қилинган.
Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатнинг 2013 йилдан 2017 йилгача молиявий йўқотишлари 1,1-1,6 ялпи ички маҳсулотни ташкил қилган. Пул эквивалентида бу 245 млрд доллардан 350 млрд долларгачани, яъни киши бошига 8,4 минг доллардан 12,1 минг долларгачани ташкил қилади.
АҚШнинг Каракасга қарши санкциялари бир неча йилдан бери амал қилади. 2019 йил январь охирида Вашингтон Венесуэланинг PDVSA нефть компаниясига қарши санкциялар киритишини эълон қилди ва унинг 7 млрд долларлик активларини блоклаб қўйди.
Европа Иттифоқи Венесуэлага қарши санкцияларни 2017 йил ноябрдан киритган.
Мавзуга оид
12:20
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
14:19 / 27.02.2026
«Дўст давлатлармиз»: Родригес АҚШдан санкцияларни олиб ташлашни сўради
21:26 / 18.02.2026
Россия санкцияларни бекор қилиш эвазига АҚШга «катта келишув» таклиф қилди – ОАВ
22:21 / 12.02.2026