Жаҳон | 20:38 / 12.02.2019
14536
1 дақиқада ўқилади

Дутерте Филиппин номини ўзгартиришни таклиф қилди

Фото: AP Photo / Aaron Favila

Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакат номини "Махарлика Республикаси" деб аташни таклиф қилди, деб ёзади Manila Bulletin газетаси.

У Испаниянинг Филиппин маданиятига таъсирини танқид қилди ва собиқ президент Фердинанд Маркоснинг мамлакатни "испанча" аташдан воз кечиш ғоясини эслатди.

"Мамлакатимиз номини саёҳати учун испан қироли Филипп пул тўлаган Магеллан ўйлаб топган. Шунинг учун у аҳмоқ мамлакатимизни Филиппин деб номлаган. Буни қачондир ўзгартирамиз", — деди Дутерте.

Дутерте Маркоснинг таклифини қўллаб-қувватларкан, "махарлика" сўзи малай тилида "тинчлик ва хотиржамлик" маъносини билдиришини қайд этди.

Мавзуга оид